Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси ва туғилганлигининг 80-йиллик юбилейи муносибати билан

0
q2

          2018 йил 30 январь Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей қўриқхонаси  “Тарих” бўлими, “Варахша ва кулолчилик тарихи музейи”,  “Имом ал-Бухорий”  музейи филиали Бухоро шаҳар 5-умумий ўрта умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Ўзбекистон  Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов  хотираси ва туғилганлигининг 80-йиллик юбилейи муносибати билан  ўтқазилган давра суҳбати ҳақида

                            М а ъ л у м о т н о м а

Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938 йил 30 январь, Самарқанд  шаҳри- 2016 йил 2 сентябр, Тошкент шаҳри)-давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон  Республикасининг биринчи президенти. Ўзбекистон Қаҳрамони(1994 ).  Ўзбекистон  Қуролли Кучлари Олий бош Қўмондони ва 2007,  2015 йилги президентлик сайловлари ғолиби.  Ислом Каримов бошчилигида Ўзбекистон ўзининг Конститутциясига эга бўлди, БМТ да тан олинди ва МДҲ давлатлари билан тенг ҳуқуқли алоқаларини олиб борган.

Ўзбекистон ҳалқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқларни ҳақли равишда Каримов номи ва фаолияти билан боғлаймиз. У собиқ совет тузумидан кейин пайдо бўлган беқарор нотинч даврда Ўзбекистон жамиятида барқарорлик  ва ишончни  пайдо қила олди,  халқи олдига миллатни юксакларга кўтарадиган улкан мақсад ва вазифалар қўйди.

Ўзбекистон  Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов  хотирасини  ёд этиб,  2018 йил 30 январь Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей қўриқхонаси  “Тарих” бўлими, “Варахша ва кулолчилик тарихи музейи”,  “Имом ал-Бухорий”  музейи филиали Бухоро шаҳар 5-умумий ўрта умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Ўзбекистон  Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов  хотираси ва туғилганлигининг 80-йиллик юбилейи муносибати билан  давра    суҳбати ўтқазилди.

 

 

 

Сентябрь 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930