новости:

МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Вилоят ички ишлар бошқармасининг 2017 йил 2 мартдаги 6/62-сонли хати ижросини ташкил этиш мақсадида Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
17-апрел 2017 йил Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди
2017 йил13апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик”
Амир Темур-буюк шахс, давлат арбоби, конуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, рухшунос ва шу билан бирга эл юртини халқини севган ва уни мащхури жахон килган халқимиз фарзанди
Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир ўтказилди
1 марта в специализированом лицее № 39 состоялось мероприятие, посвященное проводам зимы – “Масленнице”
Новости

2017 йил13апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик”

0
?

2017 йил13апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик” мавзусида ўтказилган  илмий-маърифий учрашув утказилди.

Қатнашдилар:    Бухоро давлат музей-қўриқхонаси  илмий ходимлари, Мухтор Ашрафий    номидаги Санъат коллежи талабалари,  Бухоро маданият коллежи ўқитувчи ва  талабалари.

Дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган сиймолардан бири Амир Темур тавалуддининг 681-йиллиги, мирзо Улуғбек таваллудларининг 623-йиллиги муносабати билан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимларининг 2017 йил иш режасига 13 апрель куни “Тарих” бўлими “Бухоро воҳасининг қадимги ва ўрта асрлар тарихи” экспозиция залларида “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик” мавзусида илмий-маърифий учрашув ва кўргазма ташкил этилди.

Учрашувни “Тарих” бўлими мудири Ш.Жўраев олиб борди.   Давра суҳбатини музей-қўриқхона илмий котиби Ж. Халилов кириш сўзи билан очиб ериб, йиғилганларни ушбу сана билан муборакбод этди. Шундан кейин Бухоро шаҳар маданият коллежи ўқитувчи ва талабалари ижросида гўзал тароналар тингланди.

Амир Темур давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида нафақат Ўрта Осиё, балки бутун дунё тарихида ўзига хос ўринга эга. Унинг шахсияти билан боғлиқ жихатлар ва дарслик китобларда учрамайдиган маълумотлар билан тадбирнинг азиз ва ҳурматга сазовор меҳмонларидан бири Бухоро Давлат Университети Тарих кафедраси ўқитувчиси, Тарих фанлари доктори, профессор Ҳ.Ҳ. Тўраев сўзга чиқиб, ўз маърузалари билан йиғилганларга маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг навбат “Нақшбандия тариқати тарихи” музейи филиал мудири Шавкат Бобожоновга берилди. Бадиий қисм билан тадбир давом эттирилди. Азим ва қатъий бунёдкорнинг амалга оширган ишлари ҳақида тўпланган маълумотлар билан ўртоқлашилди.

“Тарих” бўлими катта илмий ходими Вазира Ҳафизова ҳамда музей-қўриқхона лектори Ўктамали Равшановлар Амир Темур ва унинг ворислари даврида мамлакатда амалга оширилган ободончилик ва қурилган меъморий обидалар ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Учрашувнинг яна бир меҳмони Бадиий Академия аъзоси, моҳир рассом, истеъдод эгаси, кўплаб шогирларнинг устози Раҳим ака Ҳакимов ҳам ташриф буюрганлар. Уларнинг ижод намуналари “Тарих” бўлими залларида намойиш этилмоқда. Улар ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирга Мухтор Ашрафий номидаги Санъат коллежи талабалари ҳам таклиф қилинган бўлиб, уларга Амир Темур суратини чизиш вазифаси топширилди. Тадбир сўнггида энг яхши чизилган сурат эгасини аниқлаб   фаол қатнашган ўқувчиларга музей-қўриқхона маъмурияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Давра суҳбати сўнгида  “Пойкент шаҳарчаси тарихи” музейи катта илмий ходими Руслан Тоиров Мустақиллик йилларида Амир Темурнинг тарихда тутган ўрни ва адабиётларнинг ўрганилиши билан боғлиқ масалаларда сўз юритди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тинч юртга тўйлар ярашади. Аллоҳга шукрки, мамлакатимиз тинч ва осойишта. Шу тинчлигимизга кўз тегмасин ва мана шундай тадбирлар бардавом бўлаверсин. Бадиий қисм сўнгида ҳаммани ташкил этилган мўжаз кўргазмани томоша қилишга таклиф қиламиз марҳамат.

 

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ

Сентябрь 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июн    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930