Янгиликлар

18- ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи

0
IMG_20181120_105554

Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар   залида 18- ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган, Бухоролик рассомлар, ҳунармандлар ва ёш иқтидорли ўқувчилар кўргазмаси

 

Баённомаси

20 ноябр 2018 йил                                                                                                                                                                                                                                                                Бухоро  тасвирий санъат музейи.

 

Қатнашдилар:

 Бухоро давлат музей қўриқхонаси  ходимлари, Бухоро шаҳар 10- сон ўрта талим  мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари.

 

                                                      Эшитилди:

 

Бухоро давлат музей қўриқхонаси кўчма кўргазмалар бўлими мудири Э.Собиров, сўзга чиқиб йиғилганларни 18- ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан табриклади, Бухоро рассомлари ва ҳунармандлари асарларининг ҳар-бири ўзига хослиги услубларининг хилма-хиллигини айтиб, ўсиб келаётган ёш авлодни санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш томошабинларни гўзаллик, санъат оламига чорлаш, бадиий эстетик дунёқарашини бойитиш, ёш авлодни маданий ва маънавий билимларини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканликларини айтиб ўтди. Шундан сўнг  Бухоро шаҳар 10- сон ўрта таълим  мактаби ўқувчилари иштирокида 18-ноябр Ўзбекистон Республикаси  Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир намойиш қилинди.

Кўргазмада бухоролик таниқли рассомлар: А. Барноевнинг “Чимён манзаралари”, ”Донишманд, Божалар”,   Р. Ҳакимовнинг “Қадим Бухоро”, Р. Авезовнинг Бухоро манзаралари, Э.Жўраевнинг “Яхши кун”, “Хаёт”, Бухоро манзаралари, О.Мавлоновларнинг “Композиция” ва Бухоро туркуми асарлари, ”, Ф.Раззаковнинг “Лайлакларни эслаб”, Б.Каримовнинг “Туш”, Тоғ манзаралари,  М.Хафизованинг “Чашмаи Аюб”, “Нодир девонбеги”, А.Авезованинг “Сукунат”, “Анор”, қолаверса Бухоро шаҳаридаги 1- сон ихтисослашган санъат   мактаби иқтидорли ўқувчилари асарларида анъанавий реализм, импресионизм, модернизм ва абстрокционизм услубларида шаркнинг сирли олами фалсафий талкин этилган. Куёшли ўлкамиз табиат манзаралари, тарихий меъморий обидаларининг гўзаллиги  рассомлар ижодига доимий илхом бағишлаб, уларни  ижодга кайта – қайта мурожаат этишга чорлайди. Тасвирий санъат билан бир каторда кўргазмада амалий санъат уста-ҳунармандларининг асарлари ўрин олган. Замонавий кулол усталар Б.Гулов ва А.Каримов асарлари бетакрор кулолчилик буюмларида нафис накшлар билан безалган. Миллий Бухоро каштачилик санъати усталари А.Арабов, сузаналарида, миллий ислимий, ҳандасавий накшлар мотивлари оркали боғлар, гуллар рамзлари тасвирланган. Кўргазмада намойиш этилган  ҳар бир асарга назар соладиган бўлсак, ҳар бири ўзига хос бир олам бўлибгина қолмай, ҳар бир асарда рассом ёки ҳунарманднинг она юрти ва ўзини қуршаб турган бетакрор  табиатига бўлган меҳр ва муҳаббат тўлақонли тасвирланган. Тадбир сўнгида фаол қатнашган иштирокчиларга Бухоро давлат музей қўриқхонасининг  эсталик совғалари берилди.

 

Бухоро давлат музей қўриқхонаси

“кўчма кўргазмалар бўлими” мудири:                                                                                       Э. Собиров

“кўчма кўргазмалар бўлими” бош  мутахасиси:                                                                     Д. Рахмонова

“кўчма кўргазмалар бўлими” етакчи мутахасиси:                                                                 С. Носирова

Декабрь 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Ноя    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31