новости:

МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Вилоят ички ишлар бошқармасининг 2017 йил 2 мартдаги 6/62-сонли хати ижросини ташкил этиш мақсадида Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
17-апрел 2017 йил Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди
2017 йил13апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик”
Амир Темур-буюк шахс, давлат арбоби, конуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, рухшунос ва шу билан бирга эл юртини халқини севган ва уни мащхури жахон килган халқимиз фарзанди
Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир ўтказилди
1 марта в специализированом лицее № 39 состоялось мероприятие, посвященное проводам зимы – “Масленнице”
Новости

17-апрел 2017 йил Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди

0
20170417_160926

17-апрел 2017 йил     Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар   залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди.

 

Қатнашчилар:

Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари Э. Жўраев, Р. Ҳакимов, Бухоро давлат музей қўриқхонаси  директор ўринбосари Ж. Халилов, тарих бўлими мудири Ш. Жўраев, Ёғоч ўймакорлиги булим мудири Л.Фатуллаева, тасвирий санъат музейи ходимлари, Бухоролик рассомлар, Бухоро вилоят телевидинияси ходимлари, Бухоро шаҳар санъат мактаб интернати ўқитувчилари ва ўқувчилари ва кенг жамоа.

Тасвирий саъат музейи мудири О.Мавлонов, Бухоро давлат музей қўриқхонаси директор ўринбосари в.в.б Ж. Халилов, Ўзбекистон бадиий академияси аъзолари Э. Жўраев, сўзга чиқиб йиғилганларни анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали билан табриклади. Бухоро рассомлари ва ҳунармандлари асарларининг ҳар-бири ўзига хослиги услубларининг хилма-хиллигини айтиб, ўсиб келаётган ёш авлодни санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш томошабинларни гўзаллик, санъат оламига чорлаш, бадиий эстетик дунёқарашини бойитиш, ёш авлодни маданий ва маънавий билимларини оширишда муҳим аҳамятга эга эканликларини айтиб ўтдилар ва “Бухорода баҳор” кўргазмасини очиб бердилар.

Кўргазмада бухоролик таниқли рассомлар: З. Саиджоновнинг, графика асарлари, қуш ва ҳайвонлар туркуми , А. Барноевнинг “Менинг Бухором”, “Оқшом куйи”, “Фаришта рақси”, М.Абдуллаевнинг “Созанда”, “Тарози ”, Р. Ҳакимовнинг “Абри баҳор”, Р. Авезовнинг Бухоро манзаралари, Э.Жўраевнинг “Шарк хофизи”, “Хаёт”, “Интизорлик”, О.Мавлоновларнинг “Композиция” ва Бухоро туркуми асарлари, ”, Ф.Раззаковнинг “Лайлакларни эслаб”, Б.Каримовнинг “Баҳорой”, Ф. Атоевнинг “Чакалок”, М.Хафизованинг “Чашмаи Аюб”, “Нодир девонбеги”, А.Авезованинг “Сукунат”, “Анор”, ва бошқа  асарларида анъанавий реолизм, импресионизм, модернизм ва абстрокционизм услубларида шаркнинг сирли олами фалсафий талкин этилган. Куёшли ўлкамиз табиат манзаралари, тарихий меъморий обидаларининг гўзаллиги  рассомлар ижодига доимий илхом бағишлаб, уларни  ижодга кайта – қайта мурожаат этишга чорлайди. Тасвирий санъат

билан бир каторда кўргазмада амалий санъат уста-ҳунармандларининг асарлари ўрин олган. Замонавий кулол усталар Б.Гулов ва А.Каримов асарлари бетакрор кулолчилик буюмларида нафис накшлар билан безалган. Санъатшунос ва қўғирчоқсоз уста-ҳунарманд Р. Эшанкулованинг миллий қўғирчоклар композициясида Бухоро этнографик удумлари, миллий кийимлари ва узбек эртак персонажлари мохирона яратилган. Миллий Бухоро каштачилик санъати усталари А.Арабов, М.Магдиева, Н.Рафиеваларнинг  сузаналарида, “ҳушнаво” “Севишганлар” асарларида миллий ислимий, ҳандасавий накшлар мотивлари оркали боғлар, гуллар рамзлари тасвирланган.

Кўргазмада намойиш этилган  ҳар бир асарга назар соладиган бўлсак, ҳар бири ўзига хос бир олам бўлибгина қолмай, ҳар бир асарда рассомнинг она юрти ва ўзини қуршаб турган бетакрор  табиатига бўлган меҳр ва муҳаббат тўлақонли тасвирланган.

 

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ

Июль 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июн    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31