Янгиликлар

«Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»

0
IMG_20180703_113245

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, давлат рамзларига эга бўла бошлади.  Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Худди шу сана муносабати билан  2018 йилнинг  3-июл санасида Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган-лигининг 26 йиллиги муносабати билан “Порлоқ келажак” болалар ёзги оромгоҳида “Давлат рамзлари – тинчлик тимсоли”  мавзуси остида давра суҳбати ўтказишди.

Давра суҳбати давомида “Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари” номли кўргазма тақдим этилди. Оромгоҳда йиғилган ўқувчиларга давлатимиз рамзлари, уларнинг қачон қабул қилинганлиги, уларда тасвирланган белгиларнинг нима маъно англатиши ва халқаро муносабатлардаги аҳамияти ҳақида атрофлича тушунча бериб ўтди. Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлод онгида Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан иборат.

 

Октябрь 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031