новости:

Садоқат тимсоли
Наврўз
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси ва туғилганлигининг 80-йиллик юбилейи муносибати билан
Навоий ва Бобур даврида китобат ва миниатюра санъати
Ғурур ва ифтихоримиз рамзи
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган тадбирлар
МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Новости

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”

0
20171118_102348

20171118_102857

2017 йилнинг 18  ноябр  куни  Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси  «Тарих» ва «Музей экспонатлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш» бўлимлари илмий ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 33-умумий таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”га атаб  ўтказилган тадбир  утди.

Жорий йилда республикамиз бўйлаб “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” нинг 26 йиллиги нишонланаётганлиги катта тантана билан эълон қилинмоқда. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас саналган. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришгач, энг аввало, давлатимиз рамзлари тасдиқланди. 1991 йил 18 ноябр халқимиз ёдида ўчмас ва қутлуғ саналардан бири бўлиб қолди. Шу куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг  2,3-моддаларида байроғимиз Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи эканлиги, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлиши белгилаб қўйилди.

Бу санага бағишлаб Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Айниқса, «Тарих» бўлимининг катта илмий  ходимлари В. Ҳафизова, Ж. Бекназаров ва «Музей экспонатлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш» бўлими илмий ходими М. Муҳаммедова томонидан  “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” га бағишлаб “Давлат байроғи – юрт фахри” деб номланган тадбир ташкил этилиб, Бухоро шаҳар 33-умумий таълим мактаби 4-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар шу санага атаб тайёрлаган маълумотларини, шеър ва мақолларини ажойиб тарзда айтиб беришди. Музей ходимлари ҳаётда давлат рамзларимизнинг ўрни ва улар ҳақидаги маълумотларни,  уларда акс эттирилган тасвирларни бирма-бир кўргазмалар билан тушунтириб, қай даражада муҳимлигини айтиб ўтдилар. Ҳар бир фуқаро буни ёшликдан англаб вояга етиши зарурлиги ўқувчиларга уқтирилди  ва  суҳбат охирида улар музей-қўриқхона экспозицияларига таклиф қилиндилар.

 

 

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ