Янгиликлар

“Ёш ирригатор” оромгоҳида

0
20180717_114248

2018-йил “Юртимизда фаол тадбиркорлик иновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” давлат дастурининг ижросига биноан Бухоро Давлат баъдиий-меъморчилик музей қўриқхонаси ходимлари Аму – Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Ёш ирригатор” оромгоҳи билан ҳамкорликда 17-июль куни “Ўлкамиз тарихини биласизми?” мавзусида давра сухбати ўтказдилар. Музей ходимлари томонидан музейлар ҳақида қисқача маълумот берилди. Бухоро музейларга сешанба ва жума кунлари ташриф буюришларини такидлаб ўтилди. Бундан ташқари “Бир сиқим тупроққа сайқал берилган маъно”, “Бухоро амирлиги даврида забт этилган кумуш тангалар”, “Гиламлар тўқилиш тарихи”, “Садриддин Айний ҳаёти ва ижоди”, сопол идишларда бой тарих мужассам эканлиги тўғрисида “Ғиждувон кулолчилик мактаби” мавзуларида маърузалар ўқилди. Болалар иштирокида сухбатдан ташқари, асфальтга расм чизиш, шерхонлик мусобоқалари ҳам ташкил этилди. Тадбир сўнгида мусобоқа қатнашчилари музей ходимлари томонидан тақдирландилар.

Август 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031