новости:

Садоқат тимсоли
Наврўз
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси ва туғилганлигининг 80-йиллик юбилейи муносибати билан
Навоий ва Бобур даврида китобат ва миниатюра санъати
Ғурур ва ифтихоримиз рамзи
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган тадбирлар
МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Новости

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган тадбирлар

0

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган тадбирлар

Сентябрь

  • Сентябр ойида Тангашунослик ва эпиграфика бўлими катта илмий ходими Х.Давлатов Бухоро туманидаги 18 сон мактабида “Улуғбек Мирзо томонидан ўтказилган пул ислоҳоти ва унинг аҳамияти”мавзусида маъруза дарси ўтказилди.Маъруза давра суҳбати тарзида олиб борилди ва ўқувчиларга Мирзо Улуғбек фаолияти тўғрисида маълумот берилди.
  • 2 сентябр куни Тарих бўлими илмий ходимлари В.Ҳафизова ва Ж.Бекназаровлар томонидан Бухоро шахридаги 33 сонли умумтаълим

мактабида Ўзбекистон Республикаси 1 президенти И.А.Каримовнинг хотирасига бағишлаб “Мустақиллик меъмори” мавзусида хотира дарси ўтказилди.Хотира дарсида И.Каримовнинг мамалакатимизда амалга оширган  буюк хизматлари тўғрисида гапириб ўтилди.Хотира дарсида 84 нафар ўқувчи қатнашди.

  • 2 сентябр куни Ҳисоб сектори илмий ходимлари М.Мухаммедова ,Н.Шарифова ҳамда Д.Араслановалар томонидан  33 сонли умумтаълим мактабининг 3 в ва  4 а  синфларига Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига ва Биринчи Президентимиз И.Каримов хотирасига атаб  маъруза дарси ўтказилди.Дарс суҳбат тарзида олиб борилди.Дарс давомида И.Каримов раҳнамолигида халқимизнинг мустақилликни қўлга киритиши ,у кишининг хаётидан аниқ ҳаётий мисоллар факт ва рақамлар билан кўргазмали усулларда ўқувчиларга намойиш этилди.Дарс 3 соатдан иборат бўлди.
  • Сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” мавзусида Тарих бўлими илмий ходимлари В.Ҳафизова ҳамда Ж.Бекназаровлар Бухоро шахрининг 33 сонли умумтаълим мактабида тадбир ўтказдилар.Тадбирда кўчма фотосуратли кўргазма ташкил этилди.Тадбир сценарий асосида олиб борилди ва тадбир давомида В.Ҳафизова томонидан Республикамизда қабул қилинган янги қарорлар ва уларнинг ҳаётда тадбиқ қилинаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди,ва ҳаракатлар стратегиясининг 5 тамойили ҳақида гапириб ўтди.
  • 5 сентябр кунида Экскурсия бўлими катта услубшуноси Г.Ҳакимова “Бухоронинг меъморий ёдгорликлари”мавзусида 6 мактабда маърузаси тингланди.Маърузада 75 нафар ўқувчи қатнашди.
  • 5 сентябр куни Экскурсия бўлими катта услубшуноси Соболев Евгений томонидан 6 сон умумтаълим мактабида “Эпоха Саманидов “ мавзусида маърузаси тингланди.Унда 6 синф ўқувчилари қатнашди.Жами 75 нафар ўқувчилар қатнашди.
  • 7 сентябр кунида Ҳозирги замон тарихи ва этнографияси бўлими илмий ходимлари Рамазонова Д,Салихова З ҳамда Археология Бўлими илмий ходимлари томонидан 5 сонли умумтаълим мактабида “Ўзбекистон Республикаси 1 чи Президенти Ислом Каримов хотираси”мавзусида тадбир  ўтказилди.Тадбирда  5 ва 6 синф мактаб ўқувчилари қатнашишди.Тадбирда 60 нафар ўқувчилар иштирок этди.
  • Сентябр ойида Археология ҳамда Ҳозирги замон этнографияси бўлими илмий ходимлари томонидан 5 сон умумтаълим мактабида “Ягонасан мустақил ватан” мавзусида маъруза дарси ўтилди.Маърузада 50 нафар ўқувчилар иштирок этишди.
  • 7 сентябр кунида “Музейлар ҳафталиги” тадбири доирасида Қадимги Пойкент тарихи музейида ташкил этилган,Ўзбекистон Россия археолгия экспедицияси ходимлари билан учрашув ва Ўзбекистон Ф.А.археология институти ва Россия давлат Эрмитажи комплекс Бухоро экспедициясининг ўтган йилги ва бу йилги топилмалари асосида реставрация қилиниб музейга топшириладиган экспонатларидан тузилган 2 Қадимги Пойкентдан топилган янги топилмалар “ мавзусида тадбир ўтказилди.Тадбирда Қоракўл туманидаги мактаб ўқувчилари,Ўзбекистон археология институти ва Росси давлат Этмитажининг комплекс Бухоро экспедицияси аъзолари иштирок қилдилар.Тадбир иштирокчилари Қадимги Пойкент шаҳри ҳаробаларида олиб борилаётган археологик ўрганишлар билан танишдилар.Сўнгра Қадимги Пойкент тарихи музейида “Қайта тикланган дурдоналар” кўргазмаси тадбирида иштирок қилдилар.Кўргазмада Россия давлат Эрмитажи рестовраторлари томонидан қайта тикланган деворий расм қолдиқлари,мелодий эра бошларига мансуб темирдан ясалган қурол яроқлар коллекциялари,илк ўрта аср танга пуллари,заргарлик буюмлари намойиш қилинди.Ташкил қилинган учрашув ва “Қадимги Пойкентдан топилган янги топилмалар “тадбири иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 Октябрь

  • 19 октябр куни Тасвирий Санъат музейида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб Ўзбекистон Республикаси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Тил миллат кўзгуси” мавзусида кўргазмавий тадбир бўлиб ўтди.Унда 1 сон Санъат мактаби ўқувчилари қатнашди. Кўргазмада  болаларнинг санъат ишлари намоён этилди.Тадбирда 75 киши қатнашди.Тадбир сўнгида ўз ижодий ишлари билан фаол қатнашган ўқитувчи ва ўқувчиларга Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси томонидан эсталик совғалари берилди.
  • 22 октябрда Бухоро Тасвирий Санъат музейи кўргазмалар залида Бухоро шаҳри кунига бағишлаб “Очиқ осмон остидаги музей” шиори остида Бухоролик рассомлар кўргазмаси бўлиб ўтди.Унда Бухоро вилоят хокими,Бухоролик рассомлар.Бухоро вилоят телевидиниеси ходимлари ва санъат мактаби ўқувчилари қатнашдилар.Кўргазмада таниқли рассомлар З.Саиджоновнинг картиналари,Б.Барноевнинг ва Б.Каримовнинг картиналари жой олди.Тадбир сўнгида фаол қатнашган рассом ва ҳунармандларга вилоят ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

 

  • 16 октябр куни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб Бухоро тиббий коллежи медицина ходимлари билан ҳамкорликда Ситораи Мохи Хосса музейида давра сухбати ўтказилди.Тадбир сўнгида меҳмонларга музей экспозицияси бўйлаб экскурсия ташкил қилинди.
  • 20 октябр куни Ситораи Мохи Хосса музейида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллигига бағишлаб “Тил билган эл билар” мавзусида тадбир ўтказилди.Унда  Мохи Хоссанинг 26 сон мактаб ўқувчилари қатнашишди.Тадбирда жами 85 нафар ўқувчи қатнашди.
  • 20 октябр куни Тарих бўлими катта илмий ходими Вазира Ҳафизова Бухоро шаҳрининг 33 сон мактабида 21 октябр Тил байрами муносабати билан “Она тилга эҳтиром” мавзусида маъруза ўқидилар.Истиқболимизнинг дастлабки  йилларидан бошлаб давлат раҳбари
  • 19 октябр куни Тасвирий Санъат музейида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб Ўзбекистон Республикаси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Тил миллат кўзгуси” мавзусида кўргазмавий тадбир бўлиб ўтди.Унда 1 сон Санъат мактаби ўқувчилари қатнашди. Кўргазмада  болаларнинг санъат ишлари намоён этилди.Тадбирда 75 киши қатнашди.
  • 21 октябр куни Экспонатларни илмий қайта ишлаш сектори бўлими илмий ходимлари томонидан 33 сон умумтаълим мактабида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига бағишлаб “Она тилим жону тилим”мавзусида суҳбат ўтказилди.   Суҳбат тарзида олиб борилган учрашув давомида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан сўнг она тилимизга маънавий маданий мерос,умуммиллий бойлик,олий қадрият сифатида қараш шаклланганлиги ,тилни миллий руҳ ва миллий имкониятлар асосида илмий тадқиқи этиш учун кенг шарт шароит юзага келгани ҳақида сўзланди.

 

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ