
Бухоро музей-қўриқхонаси ўзининг ташкил этилган кунидан буён тарихий ҳужжатларнинг ноёб тўпламига эга. Музей тўплами Бухоро Аркида турли ноёб қўлёзмалар мавжуд. Экспонатлар ичида XVIII асрнинг бошларида қурилган сарой масжидида ноёб ва жуда қадимий қўлёзмалар, Қуръонлар мавжуд. Шулардан бири Сипора — Қуръони Каримнинг ўттиздан бир қисми қўлёзмаси сақланиб келмоқда. Қўлёзма Бухоро ХХ аср бошларида, қадимги услубда тайёрланган ва қизил, қора сиёҳ рангларда ёзилган бўлиб нақшлар билан безатилган.