новости:

МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Вилоят ички ишлар бошқармасининг 2017 йил 2 мартдаги 6/62-сонли хати ижросини ташкил этиш мақсадида Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
17-апрел 2017 йил Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди
2017 йил13апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик”
Амир Темур-буюк шахс, давлат арбоби, конуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, рухшунос ва шу билан бирга эл юртини халқини севган ва уни мащхури жахон килган халқимиз фарзанди
Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир ўтказилди
1 марта в специализированом лицее № 39 состоялось мероприятие, посвященное проводам зимы – “Масленнице”
Новости

Санъати барҳаёт уста

0

Халқимизда меъморий обидаларни қурган, уларни қайтиб тиклаган инсонларнинг умри узоқ ва барҳаёт бўлади, деган гап азалдан мавжуд. Бир қатор тарихий обидаларни қурган, вайрона ҳолга келиб қолган бир қанча мақбара ва мадрасаларни қайта таъмирлаб, уларга яна жон бағишлаган, ўзбек меъморчилиги, ганчкорлиги тарихида ўз ўрнига эга Уста Ширин Муродов ҳақида ҳам ушбу фикрни айтиш, айни ҳақиқат бўлади.

Уста Ширин 1880 йилда бухоролик устазодалар оиласида туғилган. Отасидан ёшлигида етим қолган Уста, амакиси Уста Ҳаётнинг оиласида тарбияланиб, ундан қурувчилик ва ганчкорлик ишларини ўрганади. Амакисидан 15 йил давомида ушбу ҳунарларни ўрганиб бўлганидан сўнг, мустақил уста сифатида Бухорода бир нечта турар жой биноларини қуради. Унинг дастлабки мустақил иши бухоролик Насруллобойнинг уйи ва ҳашаматли меҳмонхонаси бўлди. Тез орада устанинг шуҳрати халқ орасида тарқалди. Уста истеъдодини кўролмайдиган, унинг иқтидорини кўролмайдиган бир гуруҳ ғаламислар Бухоро амири Саййид Абдулаҳад Баҳодирхонга “Салтанатингизга раҳна солувчи гаплар тарқатиб юрибди” деб устани жазога тортишга даъват этишади. Уста Ширин бир неча ой амир зиндонида жазони ўтагач, сарбозликка йўлланади. Амирнинг Кармана шаҳрида қурилаётган саройида оддий ғишт терувчи бўлиб ишлаган Уста Шириннинг икки қўли бармоқларини совуқ уради. Унинг бахтига Абдулаҳадхон вафот этгач, амир Саййид Олимхон уни жазодан озод қилиб, ўзи учун Моҳи-Хоссада қурилаётган янги саройи қурилишига бош уста сифатида таклиф этади. Унинг ҳозирга қадар ҳам хорижий меҳмонлар ва халқимизнинг таҳсинига сазовор бўлган катта иши, Бухоро амирларининг ёзги саройи “Ситораи Моҳи-Хосса” мажмуасидаги бир қатор биноларни қуриб, уларни ажойиб дид билан безагани бўлди. Айниқса, саройдаги “Хонаи сафед” – “Оқ уй”даги нақшинкор ўйма гулларни ойналар устида бажарганлиги ўзбек ганчкорлиги тарихида янгилик бўлди. Бу ерда моҳир уста илоҳий тасаввурдан келиб чиқиб, афсонавий сарой қиёфасини бунёд этади. Ривоят қилишларича, саройнинг мўжизакор “Оқ уй” – “Хонаи сафед”ини қуриш учун уч ой ечим қидириб юради. Ғоя тасодифан туғилади. Ёз оқшомида тўлин ой ва юлдузли оқшомда фалакка тикилиб ётган уста сарой жамолини осмонда кўради ва эртаси сарой қурилишига киришиб, 2 йил мобайнида 25 та шогирдлари билан бетакрор, жозибали санъатни яратади. Уста бу ерда ганчкорликда қўлланиладиган беш хил пардозлаш усулидан фойдаланади. Шундан сўнг Уста Ширин “Боло ҳовуз” масжиди ёнидаги минора, “Масжиди калон” масжиди ҳовлисидаги кичик гумбазли бино қурилишларида иштирок этиб, уларни ҳам ўзига хос услуби билан безади.

Ўзбекистон ҳудудида зўравонлик билан советлар республикаси ташкил этилганидан сўнг, Уста большевиклар томонидан вайрон этилган меъморий обидаларни тиклаш ишларида фаол иштирок этди. Қонли воқеалар содир этилганда Уста кўзда ёш билан тўп ва бомбалардан вайрон этилаётган ёдгорликлар орасида дод солиб югурар, инсон ақл заковатининг юксак маҳсули бўлган ушбу ноёб ёдгорликларни сақлаб қолишга жонини фидо қилади. Уста Ширин Муродов Сомонийлар, Чашмаи Айюб, Баёнқулихон мақбаралари, Нодир Девонбеги, Гавкушон, Мири Араб, Абдулазизхон, Мирзо Улуғбек мадрасалари, Минораи Калон минораси каби бир қатор тарихий обидаларни қайта тиклади. Шу билан бирга Уста Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги билим юртларида ёшларга ганчкорлик ва наққошлик бўйича таълим берди.

Уста Ширин Тошкентдаги бир нечта маъмурий ва уй-жой бинолари, Алишер Навоий проспектидаги кўплаб вазирликлар биноси, Эски Тошкент Советлар биноси, Муқимий номидаги театр биноси, Тошкент курантини безаш ишларида ҳам фаоллик кўрсатиб, ўзидан катта мерос қолдириб кетди. Айниқса, Тошкентдаги Навоий номидаги опера ва балет театрининг “Бухоро” залини безашда, “Ситораи Моҳи-Хосса” саройининг “Хонаи сафед” хонасига ўхшатиб, Бухоро меъморчилигининг турли усулларидан фойдаланди, бу эса Устанинг ганчкорлик, наққошлик санъатида кўп йиллар давомида эришган ютуқларининг натижаси бўлди.

Амалга оширган ишлари сабаб ҳали ҳам халқимиз орасида номи меҳр билан тилга олинадиган халқ устаси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси, бир қатор давлат мукофотлари ва “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Уста Ширин Муродов 1957 йилда вафот этади ва Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилади. Уста умрининг охирига қадар яшаган Тошкентдаги Ҳабибий кўчаси 35-уйда унинг неваралари яшаб келмоқда.

Уста Ширин таваллудига деярли бир ярим аср бўлаётганига қарамай, Уста томонидан яратилган ва қайта таъмирланган бинолар ва меъморий обидалар халқимизнинг бунёдкорлиги, юксак маданиятидан далолат бериб келмоқда. Уста Ширин Муродов замонавий ўзбек ганчкорлик санъатига асос солди ва унинг гуллаб яшнашига улкан ҳисса қўшди. Зеро, Устанинг ўзи айтганидек: “Ганчкорлик санъати тезроқ камол топиб, ҳар бир уйга кириб келса дейман. Нақш дилга ором беради. Бундай шинам уйда мискинлик ва жаҳолатга ўрин қолмайди. Бундай уйда яшаган кишининг оиласи, Ватани, халқига меҳри кучли бўлади”. Устанинг орзулари истиқлол шарофати туфайли янада гуллаб яшнаб, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёшларни гўзалликка меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда хизмат қилмоқда.

 

Умид Хакимов, “Ситораи Моҳи-Хосса” халқ

амалий безак санъати музейи филиали услубшуноси

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ

Ноябрь 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июн    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930