Янгиликлар

“Навоий ва Бобур” кўчма кўргазмаси

0
4бобур.навоий

Ўзбек мумтоз шеърияти ўз жозибаси билан асрлар оша ижод ихлосмандлари қалбидан чуқур жой олиб келган. Унда кўплаб сийсолар ҳавас қилгулик даражада қалам тебратганлар. Ана шундай буюк зотлардан бири Алишер Навоий бўлса, яна бири шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.

Назм гулшанинг икки хушхон булбули  Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ўзбек мумтоз адабиётида ўчмас из қолдирдилар. Бобур Навоийни аввало ўз давридаги энг йирик шахс, барча замондошлари томонидан тан олинган, ҳатто ҳукмдорларга  ҳам ўз сўзини ўтказа оладиган донишманд сифатида ҳурмат қилган. У улуғ шоирга нисбатан бундай катта эътиқодни умрининг охирига қадар сақлаган.

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси  Арк вилоят ўлкашунослик музей  филиали “Табиат”, “Тарих”, “Санъат ва этнограяи” бўлимлари илмий ходимлари ва Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 14- сон ўрта умумтаълим мактаби  4-в синф ўқувчилари билан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб кўргазмали тадбир ўтказилди.

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Фев    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031