новости:

Садоқат тимсоли
Наврўз
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси ва туғилганлигининг 80-йиллик юбилейи муносибати билан
Навоий ва Бобур даврида китобат ва миниатюра санъати
Ғурур ва ифтихоримиз рамзи
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун”
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган тадбирлар
МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Новости

Навоий ва Бобур даврида китобат ва миниатюра санъати

0
a15

2018 йил 12 февраль куни  Бухоро давлат музей-қўриқхонаси “Арк” вилоят ўлкашунослик музейи “Тарих” илмий бўлимида ўтказилган “Навоий ва Бобур даврида китобат ва миниатюра санъати” мавзусида ўтказилган илмий-маърифий учрашув ва кўргазманинг

 

Б А Ё Н Н О М А С И

 

Қатнашдилар:                                          Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-

                                                                        қўриқхонаси илмий ходимлари, Мухтор

                                                                        Ашрафий номидаги Санъат коллежи

                                                                        талабалари, Бухоро шаҳар 6- ва 32- сон

                                                                        умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва

                                                                        ўқувчилари жамоаси

 

 

Адабиёт – инсон тасаввури маҳсули. Унинг таъсир доираси кенг. Бу соҳада қалам тебратган ижодкорларнинг асарлари йиллар, асрлар ўтса-да эскирмайди, қайта-қайта уларга мурожаат қилиш кишини илҳомлантиради.

Ўзбек мумтоз адабиётига улкан ҳисса қўшган сиймолардан бири 9- февраль Низомиддин мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва 14-февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимларининг 2018 йил иш режасига мувофиқ 12 февраль куни “Тарих” илмий бўлими “Бухоро воҳасининг қадимги ва ўрта асрлар тарихи” экспозиция залида “Навоий ва Бобур даврида китобат ва миниатюра санъати” мавзусида илмий-маърифий учрашув ва кўргазма ташкил этилди.

Дастлаб мавзуга оид кўргазмали слайд намойиш этилиб, илмий учрашувнинг дастлабки қисми “Тарих” илмий бўлими мудири Шерали Жўраев томонидан очиб берилди.

Китобат санъати деганда қўлёзма асарларни кўчириб ёзиш ва у билан боғлиқ бўлган хаттотлик, мусаввирлик, лаввоҳлик (лавҳа чизиш) ва саҳҳофлик (муқовасозлик) санъати тушунилади. Китобат санъатнинг бир тури бўлиб, нафис китоб бу санъатнинг маҳсули саналади.

Давра суҳбатига ташриф буюрган меҳмонлардан Бухоро Давлат Университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Байрамали Қиличев томонидан Алишер Навоий даври китобат санъати ва тилшунослиги ҳақида фикрларини йиғилганлар билан ўртоқлашди.

XV аср – XVI асрнинг ўрталарида Амир Темур давлатининг маънавий ҳаётида қўлёзма санъати алоҳида ўрин эгаллаган бўлиб, қадим шарқ цивилизациясининг ворислари бўлмиш Амир Темур ва Темурийлар даври Марказий Осиё халқлари қўлёзма санъатини ривожлантиришда аждодлар тажрибасидан фойдаланишган ва уни бойитишган.

Шу ўринда лирик чекинишда Бухоро шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди. Шундан сўнг Бобурнинг шахсияти билан боғлиқ жихатлар ва дарслик китобларда учрамайдиган маълумотлар билан тадбирнинг азиз ва ҳурматга сазовор меҳмонларидан бири Бухоро Давлат Университети Тарих кафедраси ўқитувчиси, Тарих фанлари доктори, профессор Ҳалим Тўраев сўзга чиқиб, ўз маърузалари билан йиғилганларга маълумот бериб ўтдилар.

 

Шундан сўнг Бухоро шаҳар 32-мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган айтишувга навбат берилди ҳамда рақс ижро этилди.

Шоҳ ва шоир Бобурнинг “Бобурнома” асарига битилган миниатюралар ўзининг ҳашамати, безак услублари, нақшлари билан алоҳида ажралиб турган. Уларнинг асл нусхаларининг кўпчилиги дунё музейларида сақланади. Музей- қўриқхона маърузачиси, Бухоро Давлат Университети магистранти  Ўктамали Равшанов “Дунё музейлари ва кутубхоналарида сақланаётган Навоий ва Бобур даври миниатюралари” ҳақида кўргазмали суратлар ёрдамида маълумотлар бериб ўтди. Жумладан Россия ва Европанинг бошқа музей ва кутубхоналарида сақланаётган Камолиддин Беҳзод қаламига мансуб миниатюралардан нусхалар келтирилди.

 

    Жаҳонки, муқаддас нени кўрибди,

    Барига онасан, эй, қодир ҳаёт.

    Беш юз йил наридан боқиб турибди,

    Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

    Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан,

    Халқим, таъзим этсанг арзийди тамом.

    Унинг номи билан бирга битилган,

   Дунё дафтарига ўзбек деган ном.

Учрашувнинг навбатдаги саҳна кўриниши Мухтор ашрафий номидаги Санъат коллежи талабалари томонидан тайёрланган бўлиб, унда Навоий ва Гулининг учрашуви тасвири акс эттирилди.

Илмий-маърифий учрашувдаги сўнгги маъруза мавзуси учун сўз музей-қўриқхона “Имом ал-Бухорий хотира музейи” филиал мудири раҳмон Фармоновга берилиб, улар томонидан музей-қўриқхона фондларида сақланаётган навоий ижодига оид бўлган қўлёзма китоблар ҳамда миниатюралар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Тадбир сўнггида фаол қатнашган ўқувчи ва талабаларга музей-қўриқхона маъмурияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тинч юртга тўйлар ярашади. Аллоҳга шукрки, мамлакатимиз тинч ва осойишта. Шу тинчлигимизга кўз тегмасин ва мана шундай тадбирлар бардавом бўлаверсин. Бадиий қисм сўнгида ҳаммани ташкил этилган мўжаз кўргазмани томоша қилишга таклиф қиламиз ҳамда Санъат коллежи талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши билан тадбирни якунлаймиз.

Баёнлаштирувчи:                                                                                                                                                                                                    ________________С. Қобилов

Илмий концепция ва сценарий муаллифи: ________________Ш. Жўраев      ________________И. Шарипов    ________________А. Искандаров

Тадбир ташкилотчилари:                                     ________________М. Ҳафизова      ________________Ў. Равшанов    ________________ Ш. Ниёзов

                                                                                       ________________Б. Қобилов      ________________Б. Рахматова    ________________ З. Ҳамидова

 

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ