новости:

МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Вилоят ички ишлар бошқармасининг 2017 йил 2 мартдаги 6/62-сонли хати ижросини ташкил этиш мақсадида Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
17-апрел 2017 йил Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди
2017 йил13апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик”
Амир Темур-буюк шахс, давлат арбоби, конуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, рухшунос ва шу билан бирга эл юртини халқини севган ва уни мащхури жахон килган халқимиз фарзанди
Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир ўтказилди
1 марта в специализированом лицее № 39 состоялось мероприятие, посвященное проводам зимы – “Масленнице”
Новости

МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ

0

Ўктамали Равшанов

Бухоро музей-қўриқхонаси илмий ходими, магистрант

МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ

 

 

Бухоро қадимдан ўзида турли сир-асрорларни яшириб келганлиги ва бой тарихга эгалиги билан тадқиқодчиларни жалб қилиб келмоқда. Мана 90 йилдан зиёд бўлдики, Бухоро музей-қўриқхонаси фондларида 130 мингдан зиёд тарихий ашёлар сақлаб келинмоқда. Булар орасида хорижий мамлакатлардан (асосан, савдо орқали) келтирилган буюмлар алоҳида қимматга ега. Музейнинг металл фондида бугунги кунда 30 дан зиёд Россиянинг турли шаҳарларида ишлаб чиқарилган самоварлар мавжуд.

Самоварлар турлича ишланган бўлиб, улар банка, қадаҳ, шар, тўртбурчак, ваза шаклида, шунингдек, тухумсимон, қоринсимон, ноксимон, шолғомсимон ва бошқа кўринишларга эга. Улар нафақат шакли, балки турли металл ва қоришмалардан ишланганлиги билан ҳам бир-биридан ажралиб туради. Масалан, самоварларни тайёрлашда қизил мис (коллекциянинг катта қисмини ташкил етади), жез, томпак, оқ металл, кумуш қопламали галваник – мисдан ишланган ва юза қисми кумуш билан қопланган ёки никел кабилар ишлатилган.

ХIХ асрдаёқ рус тилининг изоҳли луғатида самовар сўзи – (сам-ўзи, варить-қайнатмоқ) сувни қайнатиш учун сувхонали ва ўтхонали идиш маъносида ишлатилган. Самоворлар тарихи  икки ярим аср олдиндан бошланади. Ҳозирги кунда металлшунос тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, металл қуйиш жумладан, самоварлар ишлаб чиқариш Пётр I даврида ривожланган. Бу даврда Уралда бир қатор металлургия (жумладан, мис қуйиш) фабрикалари ишлай бошлади. Айнан Уралдаги самовар ишлаб чиқариш технологияси бошқа ҳудудлардаги заводлар учун намуна бўлди. Тула ХVII асрдан бошлаб металл ишлаб чиқариш марказига айланди. Бу ерда биринчи навбатда қуролларни тайёрлаш ривожланди. Айнан мис буюмлардан самоварлар тайёрлаш ҳунармандчиликнинг асосий турига айланди. Қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш заводи ишини Иван Феадорович Лисицин мисдан буюмлар тайёрлаш билан давом эттирди. Музейда ушбу фабрикада 1810 йилда ишланган баландлиги 135 см, айланаси 205 смли самовар сақланади. Унда форс тилида:

واقفُ اين سماور عالي حاجى يعقوب مسكرُ الحال استهو اللهُ تعالى وقفُ خاص اين تكيه”

 “خانه مبارك است هجري1310متولى بضبط و حفظش انكه اين تكيه را صد سال است

ҳижрий 1310 (милодий 1892-93) йилда тайёрланганидан 100 йил ўтиб Хожа Яқубга вақф қилинганлиги ҳақидаги маълумот сақланган. У антик ваза услубида ишланган. Шунингдек, музейда сақланаётган самоварлар Баташевлар, Воронсов, Капирзин, Тейле, Шемаринлар, Горнин, Аленчиков ва Зимин, Калчугин ва бошқа фабрикаларда ишлаб чиқарилган. Уларнинг хронологик чегараси кейинги 200 йилликни ўз ичига олади. Ишлаб чиқарувчининг исми асосан самоварларнинг қопқоғида жойлашган. Масалан, музейда 25022/20 инвентар рақамидаги самоварнинг қопқоғида “Н.И. Баташевъ въ Туле” ёзуви мавжуд. Шунингдек, унда 6 та муҳр бўлиб, уларда фабриканинг 1825 йилдан 1909 йилгача бўлган даврдаги кўргазмалари акс еттирилган. ХIХ аср биринчи ярмида ташкил топган машҳур заводлардан бирига Василий ва Иван Ломовлар томонидан асос солинган. Бу заводда асосан, шаҳарлик ишчилар меҳнат қилишган. ХIХ асрнинг 20 йилларига келиб ака-ука Ломовлар 1000-1200 тагача самовар ишлаб чиқаришди ва уларни нафақат Тулада, балки Нижнигород ва Ирбит ярмаркаларида, ҳатто денгизорти мамлакатларига ҳам экспорт қилишган. Ўрта Осиёлик (хусусан, бухоролик) савдогарлар юқорида номи келтирилган ярмаркалардан турли буюмлар қаторида самоварларни ҳам харид қилишган. ХIХ аср ўрталарига келиб Россияда бир нечта янги самовар фабрикалари ташкил етилди. Улардан энг йириги Николай Маликовга тегишли эди. У самоварларни қадимги юнон вазалари кўринишида ишлаган. Бу даврда Россияда “неогрек” услубида буюмларни ишлаш одат тусига киради. Айнан Маликов янги услубни самоварларга олиб кирди. Самоварлар яхлит ва ихчам бўлиб, антик ваза – ясси, оғиз қисми торайган, мустаҳкам дастали, оғиз ва пастги қисми бураладиган қилиб ишланган.

1808 йилга келиб Тулада 8 та самовар фабрикаси бўлган бўлса, 1896 йилга келиб уларнинг сони 70 тага етди. Туланинг самовар ишлаб чиқарувчи энг машҳур фабрикантлари: Баташевлар, Воронсов, Тейле, Горнин ва бошқалар ҳисобланади.ХIХ аср ўрталаридан бошлаб самоварларга кумуш ишлатиш бошланди. Улар ҳатто қироллар оиласига ҳам кириб борди. Кумуш қопламали (галваник) самоворларни асосан К.Й. Петс фабрикаси ишлаб чиқарган. Ушбу фабрика ишиларидан бири – ноёб самовар юза қисми кумушдан ишланган бўлиб, у лали, чойнак ва шакардон билан бир бутунликни ташкил этади. 1840 йиллардан бошлаб Россияга “иккинчи рококо” даври бошланди. Бу услуб безакларга бой ва жуда ҳашамдорлиги билан ажралиб туради. “Иккинчи рококо” услубидаги самоворларни Петс ишлаб чиқара бошлади. Бунда асосан дастаси, юза қисми, жўмраги чизиқли, гажак ва рангли қилиб ишланади.

Самоварлар ўзида жуда кўп маълумотни сақлаб қолган. Масалан, Баташевлар фабрикасида 1898 йил 10 апрелда ишланган ваза кўринишидаги самоварда 12 та муҳр мавжуд. Яна бир банка кўринишидаги мисдан ишланган самоварда эса жами 10 та муҳр бўлиб, муҳрлар олтин, кумуш, бронзадан ишланган ва улар турли кўргазмаларда намойиш этилган, масалан: 1870 йилда кумушдан ишланган олд томонида Бутун Россия императори Александр II сурати орқа томонида ака-ука Баташевлар ёзуви, яна бир муҳрда Колумбнинг сурати, орқа ва олд томонида лотин ҳарфлари билан унинг исми ёзилган. Муҳрлар асосан, самоварларнинг олд томонига туширилган бўлади. Музейда 13053/3 инвентар рақами остида сақланаётган самоварда айнан Ўрта Осиё кўргазмаси учун 1891 йилда ишлаб чиқарилганли ҳақидаги ёзув мавжуд. Ушбу самовар Аленчиков ва Зиминлар томонидан Москвада тайёрланган. У силиндр шаклида бўлиб, оёқлари (4 та) зина кўринишида ишланган. Дастаси ва қопқоқ қисмидаги ушлагичлар ёғочдан ишланган. Сайёҳларга намойиш этилаётган энг кичик самовар Туладаги ака-ука Сомовихлар фабрикасида тайёрланган. У ваза шаклида ишланган бўлиб, баландлиги 32 смни ташкил етади. Ҳозирда самоварларнинг аксарияти сайёҳларга намойиш қилиняпти. Улар доимий равишда хорижликларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Амалий санъат намуналари бўлган ушбу буюмлар ўз даврида инсонлар кундалик ҳаётининг ажралмас қисми бўлган. Улар бугунги кунда ёшларни ўтмиш кунларидан хабардор қилиб келмоқда.

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ

Июль 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июн    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31