Новости

«Иерусалим-Бухара” номли кўргазмаси ташкил этилди

0
20180422_172117

2018 йил 22 апрель санасида Бухоро вилоят ҳокимлиги, Исроил давлат элчихонаси, Бухоро вилоят маданият бошқармаси, Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ҳамкорликда Бухоро тасвирий санъат музейида Исроиллик рассом Шмуэль Шелестнинг “Иерусалим-Бухара” номли кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Шмуэль Шелестнинг 33 та асари намойиш этилаётган бўлиб, унинг ижодини икки қисмга ажратиш мумкин: Тошкент ва Исроилда яратилган ижод намуналари. Ижодкорнинг Тошкентда яратган асарлари сирасига “Кўза тақдири”, “Тарихий обида”, Исроилда яратганлари сирасига эса “10 та қатл маросими”, “Мусо тарихи”, “Мисрдан кетиш” ва бошқаларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Кўргазма 1 ой муддатга мўлжалланган бўлиб, унинг очилиш маросимида 120 киши, жумладан, Бухоро синагогаси вакиллари, рус, татар, француз маданий марказларининг вакиллари иштирок этишди.

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ

Май 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031