Янгиликлар

Зардўзлик санъати

0
1з

Халк амалий безак санъати анъаналари тарихида авлоддан авлодга ўтиб келиш билан бирга тараққиётнинг янги сифатига эга бўлмокда, бу жараён айниқса, мустакиллигимиз даврида янада юқори самараларга эришув имкониятига эга бўлиб бормоқда. Халк амалий безак санъати турларидан бири-Зардўзлик санъати алоҳида ўринда ва узоқ тарихга эга бўлиб, барча Шарқ мамлакатлари унинг ватани ҳисобланади.

Плинийнинг айтишича, Вавилон каштачилиги кадимдан машхур бўлиб, матога турли рангдаги иплар билан кашта тикишни уша ерда кашф этишган. Кейинчалик Вавилон Рим империяси таркибига киргач, зар, ипак ёки жун ип кушиб тикилган ранг-баранг каштачилиги билан шухрат козонган. Зардўзлик санъатининг анъаналари Византияда хам ривож топиб, зардўзи кийим-кечаклар факат император аъёнлари ва аслзодаларигагина мансуб бўлган. Кадимги Русь хам Византияга таҳлид килиб зардўзлик санъатини ўрганган.

Зардўзлик-зар ип билан нақш (кашта) тикиш касби. У форсча зар (тилла), дузи тикмок сўзини англатади.

XIX ва XX аср бошларида, яъни 1785 йилдан то 1920 йилгача Бухорода хукмронлик килган мангитларнинг охирги сулоласига таалукли бўлган зардўзи кийимлари ҳозирги кунда бизгача етиб келган ягона ёдгорлик нусхалардир.

Бухоро усталарининг зардўзлик касби отадан болага мерос бўлиб келган. Асли зардўз бўлган оиланинг ўғил фарзанди отасидан зардўзликни ўрганиб, ўз навбатида у ўз болаларига ўргатган. Пушти камаридан ўғли бўлмаган оталар бу касбни энг якин қариндошларига ўргатганлар.

Декабрь 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Ноя    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31