Янгиликлар

Заргарлик санъати

0
2

Бухоро Давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасида XIX-XX аср бошларига оид 1000 дан ортиқ экспонатни ўз ичига олган мухташам тўплам мавжуд. Тўплам негизини манғит сулоласидан Бухоро ҳукмдорлари қолдирган мулк ташкил этади, улар: эркаклар, аёллар, болалар заргарлик тақинчоқлари, олтин ва кумуш тангалар, орденлар, медаллар, муҳрлар, от абзаллари, қурол-яроқ ва идиш товоқлардир.

Бухоро ҳунармандларининг буюмлари Ипак йўлидан ўтувчи кўплаб карвон йўллари орқали шарқ ва ғарб мамлакатларига олиб чиқилган.

Музей экспозициясида Бухоро воҳасида истиқомат қилувчи ўзбек, тожик, туркман, қозоқ, татар, араб ва кавказликларнинг заргарлик буюмлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

Бухоронинг қадимий заргарлик санъати экспозицияси 2000 йилда Бухоро тасвирий санъати музейи биносида ташкил этилган. Собиқ банкнинг сейф хонасидаги витриналарда Бухоро заргарларининг ажойиб заргарлик буюмлари (эр.ав.1 аср – эр.II-XX асрлари) намойиш этилмоқда. Музей манзили қуйида тўлиқ кўрсатилган.

Музей манзили: Бухоро ш., Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 41.

Телефон: 8 (365) 224-58-53; 224-49-48

Музейнинг иш вақти: соат 9:00 дан 16:30 гача очиқ.

Қисқартирилган иш куни: душанба, соат 14:30 гача

Дам олиш куни: Сешанба

Декабрь 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Ноя    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31