8 май куни Ситораи Моҳи-Хосса халқ амалий безак санъати музейи филиалида Бухоро шаҳридаги 26-сон ўрта умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!” мавзусида тадбир ўтказилди.
Улуғ Ватан урушида фашизм балоси йўқ қилишда жонбозлик кўрсатган ҳар бир Ватандошимизни қанча мадҳ этсак, қадрласак оз. Чунки, улар айни оғир ва машаққатли дамларда Ватан тинчлиги учун қалқон бўла олишган. Президент фармони асосида бу йил ҳам 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофотининг берилиши уруш фахрийларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътирофдир.