Янгиликлар

Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир ўтказилди

0
????????????

2017 йилнинг   18 март куни  Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси «Табиат» бўлими ҳамда музейнинг бошқа бир қатор бўлимлар ходимлари томонидан  Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида  “Ассалом Наврўзи олам”  мавзусида тадбир ўтказилди.  (Ташкилотчилар  “Табиат” бўлимидан Рахматова Б.К., Ҳамидова З.З.)

 

Яшариш, янгиланиш ва эзгуликлар улуғланадиган муборак  баҳор фасли ҳам ўлкамизга кириб келди. Баҳор келиши билан интизорлик билан кутадиган байрамларимизни ҳам бирин-кетин нишонлаймиз. Шулардан энг улуғи ва қадимийси — Наврўздир.  Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган дамларда Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси ходимлари 33-мактаб билан биргаликда  “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир дастурини тайёрлаб, “Арк” қўрғони ҳовлисида музей ходимлари ҳамда музейга ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ҳавола этишди.

Тадбир қатнашчилари ўзларининг истеъдодларини намоён қилишиб бетакрор куй ва қўшиқларни, ажойиб рақсларни ижро этишди. Ўқувчиларнинг  миллий кийимлари янада келган меҳмонларга байрамона кайфиятни улашди ва бирин-кетин мусиқий чиқишлар уланиб кетди.

Тадбирда кўргазмали байрам дастурхони безатилиб, халқимиз орасида севиб истеъмол қилинадиган шифобахш баҳорги кўкатлардан тайёрланган таомлар, пишириқлар ҳамда асосийси баҳор таомларининг шоҳи ҳисобланган сумалак тайёрланди ҳамда тадбир охирида келган меҳмонларга ва болажоларга тортиқ қилинди.

Тадбир давомида музей маъмурияти ва касаба уюшмаси аъзолари мучал ёшини нишонлаётган ходимларнинг барчасини табриклаб, қимматбаҳо совғаларини тақдим қилишди.

Тадбир охирида мактаб ўқувчилари учун музей маъмурияти томонидан тайёрланган совғалар топширилиб, тадбир ажойиб тарзда якунланди.

Август 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031