Янгиликлар

Бухоро амирларининг зардўзи тўнлари

0
????????????????????????????????????

Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонасида жуда кўплаб қизиқарли экспонатлар ва экспозиялар мавжуд. Арк қўрғонида зардўзлик буюмлари тўпламида 100 дан ортиқ намуна мавжуд. Расмий кийимлар ХIX-XX асрларга оид бўлиб, буларга кийим-кечаклар, бош киймлар, ҳукмдор ва саркардаларнинг камарлари, аёллар ва болалар либослари, даурилар киради.   Айни дамда “Тарих” бўлими экспозициясида кўплаб экспонатлар бўлиб, шулардан 2 таси амирнинг расмий кийимлари ва амалдорларнинг кийимларидир. Амирга тегишли тўнлар зардўзининг “гулдўзи” ва “заминдўзи” услубида тикилган.  Халатлар жуда катта ва кенгроқ қилиб тикилган чунки бу халатлар фақат маросимларда кийилган. Олимларнинг илмий изланишлари натижасида бундай халатларни мавсум бўйича тагидан бир неча халатлар кийишган деб хулоса қилганлар. Зардўзлар асосан эркаклар бўлиб, зар ипларни ўзлари тайёрлашган. Битта тўнни тикиб тайёр ҳолатга келтиргунча 6 ойдан 8 ойгача вақт сарфланган.  Музейда кўплаб эскпонатлар ва эскпозиялар қадимги тарих воқеаларни ўзида мужассам этади.

Октябрь 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031