новости:

МУЗЕЙНИНГ ДУРДОНА КОЛЛЕКЦИЯСИ
АТЛАСУ АДРАСГА БУРКАНДИ ШАРИФ БУХОРО
Музеи Бухары и их просветительская функция
шк. № 30 лагерь
5 июнь “Халқаро Табиатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳар 5-сонли мактабда мактабдан ташқари ташкил қилинган “Бойчечак”
1 июнь Халкаро болаларни химоя килиш куни
Санъати барҳаёт уста
Наркомания — баённомаси
Бухоро шаҳар 14- сон умумтаълим мактаби 8- Бсинф
“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”
“Буюклар ўлмайди улар қалбларда мангу қолади”
“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”
“Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” ва “Амир Темур тузукларининг хаётимиздаги ўрни”
Вилоят ички ишлар бошқармасининг 2017 йил 2 мартдаги 6/62-сонли хати ижросини ташкил этиш мақсадида Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
17-апрел 2017 йил Бухоро тасвирий санъат музейи филиали кўргазмалар залида“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган, “Бухорода баҳор” тасвирий ва амалий санъат фестивали кўргазмаси очилди
2017 йил13апрель куни Бухородавлат музей-қўриқхонаси “ Тарих” бўлимида ўтказилган “Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва меъморчилик”
Амир Темур-буюк шахс, давлат арбоби, конуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, рухшунос ва шу билан бирга эл юртини халқини севган ва уни мащхури жахон килган халқимиз фарзанди
Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлимига қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг 2 ва 5-синф ўқувчилари иштирокида “Ассалом Наврўзи олам” мавзусида тадбир ўтказилди
1 марта в специализированом лицее № 39 состоялось мероприятие, посвященное проводам зимы – “Масленнице”
Новости

“Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч”

Off
IMG_6462

Когон туманидаги 1-ўрта умумтаълим мактабида Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси “Нақшбандия тариқати” музейи илмий ходимлари томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас бурч” мавзуида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

 

МАЪЛУМОТНОМАСИ

 

Тадбирда мактаб жамоатчилиги ўқитувчилар, 200 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар, “Камолот” ЁИҲ фаоллари иштирок этди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида бу йилги хотира тадбирлари “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида ўтказилиши белгиланган. Фармони ижроси бўйича “Нақшбандия тариқати” музейи илмий ходимларининг амалга оширган хотира тадбирлари айни шу мавзуга бағишланди.

 

Ш.Бобожонов-музей мудири: Албатта, фидоийлик ва жасорат намуналарини кўрсатган юртдошларимизни ёш авлодга ибрат сифатида кўрсатиш уларни Ватанни севиш, унинг пок номини улуғлаш каби туйғулар  руҳида тарбиялайди.

Улуғ Ватан урушида фашизм балоси йўқ қилишда жонбозлик кўрсатган ҳар бир Ватандошимизни қанча мадҳ этсак, қадрласак оз. Чунки, улар айни оғир ва машаққатли дамларда Ватан тинчлиги  учун қалқон бўла олишган. Президент фармони асосида бу йил ҳам 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофотининг берилиши уруш фахрийларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътирофдир.

Инсон тарихий хотира билан уйғоқ экан, ҳамиша кекса авлод вакиллари, нуроний ва фахрийларни қадрлайлик. Зеро, қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслкларига олижаноблик бағишлайди.

Ф.Курбанов-музей илмий ходими: Иккинчи жаҳон  уруши жаҳон тарихида мисли кўрилмаган даражада катта ва даҳшатли, бутун инсоният бошига оғир кулфатларни солган уруш бўлди. 1939-йил 1-сентабр куни фашистлар Германияси қўшинларининг Полшага бостириб кириши билан бошланган бу уруш 61 мамлакатни, ер шари аҳолисининг 80 фоизини, яьни 1,7 миллиард кишини ўз гирдобига тортди.

«1941-йилда Ўзбекистон аҳолиси жами 6,5 миллион кишини ташкил этган, уларнинг ярмини болалар ва кексалар ташкил этган бўлса, яроқли одамларимизнинг 50-60 фоизи, аниқроғи 1433230 киши урушга сафарбар бўлган».

Урушнинг дастлабки кунларидаёқ Ғарбий чегаралардаги ҳарбий қўшилмалар таркибида хизмат қилаётган ўзбекистонликлар фашист босқинчиларига қарши жангга кирдилар. Чегарада жойлашган Брест қальасининг 50 дан ортиқроқ миллатга мансуб жангчилари орасида ўзбекистонликлардан Дониёр Абдуллаев, Бобохалил Кашанов, Аҳмад Алиев, Нурум Сиддиқов, Узоқ Ўтаев ва бошқалар ҳам бор эди. Улар қальа ҳимоачилари билан елкама-елка туриб душманнинг катта кучларига қарши қарийб бир ой давомида охирги томчи қонлари қолгунча жанг қилдилар. «Ўлаётган бўлсам ҳам таслим бўлмайман. Алвидо, Ватаним!» Қальа деворига қон билан ёзилган Ўзбекистонликларнинг дастлабки жанглардаги жасоратлари бу сўзларда юртдошларимизнинг ҳис-ҳаяжонлари, жасорати, Ватанга муҳаббати ўзининг ёрқин ифодасини топган.

 

«Берлинни олганлиги учун» медали билан ўзбекистонлик жангчилар- дан 1706 киши тақдирланди. Фашистлар Германий аси тор-мор этилди. «Германия устидан ғалаба қозонилганлиги учун» медали билан 109208 ўзбекистонлик жангчи тақдирланди.

120 минг ўзбекистонлик жангчилар, жумладан, 70 минг ўзбек йигит ва қизлари орден ва медаллар билан мукофотланди. 300 га яқин аскар ва командирлар Қаҳрамон унвонига сазовор бўлишди, уларнинг 75 нафари ўзбеклардир. 32 нафар ўзбекистонлик жангчи учала даражадаги «Шуҳрат» ордени билан мукофотланди.

Ўзбекистондан урушга сафарбар этилганлардан 263005 киши ҳалок бўлди, 132670 киши бедарак йўқолди, 60452 киши ногирон бўлиб қайтди. Бу машьум уруш туфайли энг камида тўрт юз минг оила бевосита айрилиқ азобига дучор бўлган. Агар қариндош-уруғларни ҳисобласак, бутун мамлакат аҳолиси мотам либосини кийган.

Тадбир давомида “Бу чинор ўз-ўзидан мағрур ўсмаган” номли видеолавҳа намойиш этилди. Ўқуқвчиларга тарғибот тарқатма материаллари – 9 май стикерлари, брошюралар тарқатилди. Тарғибот хаштеглари орқали байрам фотосуратлари тайёрланди.

ФИЛИАЛЫ И ВЫСТАВКИ

Сентябрь 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июн    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930